20:21 / 14.03.2015
8 191

Тошкент вилоятида ноқонуний тадбиркорлик асосида 55 миллион сўм соф даромад олган фуқаро жазога тортилди

Тошкент вилоятида ноқонуний тадбиркорлик асосида 55 миллион сўм соф даромад олган фуқаро жазога тортилди

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қибрай туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида тумандаги «Туфел» ҚФЙда истиқомат қилувчи фуқаро давлат рўйхатидан ўтмай, яширин цех ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри хабар бермоқда.

Мазкур «тадбиркор» 2012 йилдан ўтган йилнинг июлига қадар темирдан дарвоза, турли панжаралар ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариб, сотиб келган. У ўзининг мазкур ноқонуний фаолияти давомида 160 миллион 819 минг сўмлик ҳамда 44 минг АҚШ долларилик, жами 276 миллион 130 минг сўмлик маҳсулот айланмасини амалга ошириб, бу даврда 55 миллион 220 минг сўм миқдорида соф даромад олганлиги маълум бўлди.

Ушбу ноқонуний тадбиркорлик юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди фуқаронинг қилмишига яраша жазо тайинлади.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент вилоятида ноқонуний тадбиркорлик асосида 55 миллион сўм соф даромад олган фуқаро жазога тортилди