Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида наркотик моддаларнинг навбатдаги контрабандаси фош қилинди, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро Т.Тўхтаев (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) бошқа шахсга пайпоғи ичига яширган марихуанна наркотик моддасини сотаётган пайтда қўлга олинди.
Вилоятдаги умумтаълим мактабларидан бирида ёш авлодга таълим берувчи педагог Т.Тўхтаев жиноий қилшмишларини яшириш мақсадида ўз ҳовлисида ўстириб, сўнгра қуритилган 2 туп наша гиёҳларини мактаб хоналаридан биридаги ленолиум остига яширгани маълум бўлди.
Яна бир фуқаро К.Кетмоновнинг хонадони кўздан кечирилганда наркотик моддаларни оғилхонага илиб қўйилган аёллар сумкасига, томдаги эски чойнак ичига, меҳмонхона жавонидаги банкага, ғаладондаги гугурт қутиларга бекитиб қўйгани аниқланди.
Тезкор тадбир давомида ушбу шахслардан жами 1 кг дан ортиқ нароктик моддалар далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва суд томонидан айбдорларга нисбатан жазолар тайинланди.
ДБҚ ахборот хизмати маълумотларига кўра, йил бошидан буён Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳодимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билар ҳамкорликда аниқланган 16 та қонунбузарлик ҳолатларида 10 кг дан ортиқ нароктик моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”