8 397
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған: Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг янги саҳифаси
Расмий тушриф билан Ўзбекистонга келган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди. Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Суҳбат чоғида ушбу ташриф икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка янги суръат бахш этишига ишонч билдирилди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича мажмуалар барпо этишга, тўқимачилик ва терини қайта ишлаш саноатида замонавий қўшма корхоналар яратишга, хусусан, биргаликда пахта толаси ва тери хомашёсини чуқур қайта ишлаш орқали тайёр брэндли маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришни йўлга қўйиш, фармацевтика соҳасида ҳамкорликка оид янги лойиҳалар тузиш ва амалга ошириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Туркиянинг етакчи туристик компанияларини жалб этган ҳолда Ўзбекистонда сайёҳлик инфратузилмасини янада ривожлантириш, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида халқаро талабларга мос замонавий сайёҳлик мажмуалари барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.
Транспорт коммуникацияларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. “Боку – Ахалкалаки – Қарс” темир йўлининг ишга туширилиши икки мамлакатни бир-бири билан боғлайдиган тўғридан-тўғри транспорт йўлагини яратишдек стратегик аҳамиятга эга масалани ҳал этишда, бинобарин, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлиши қайд этилди.
Муҳокама қилинган масалалардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ва Туркиянинг ўз олдига қўяётган мақсадларига эришиш учун келаси йил бошида Тошкент шаҳрида Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказишга, унинг доирасида Ўзбекистон – Туркия сармоявий форумини ташкил қилишга келишиб олинди.
Давлатлараро муносабатларда маданий-гуманитар ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади. Томонлар бу борадаги шерикликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған ушбу учрашув давомида эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариб, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликнинг янги саҳифасини очишга хизмат қилишига қатъий ишонч билдирдилар.
Шу билан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг мамлакатимизга ташрифи якунига етди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”