23:08 / 19.11.2016
10 359

Ш.Мирзиёев:«Ота юртингизга хуш келибсиз, жаноб Эрдўған»

Ш.Мирзиёев:«Ота юртингизга хуш келибсиз, жаноб Эрдўған»

Бундан 13 йил илгари 2003 йилнинг декабрь ойида Туркия Бош вазири Режеб Таййип Эрдўған илк маротаба Тошкентга ташриф буюрган эди, ўшанда унинг Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан биринчи учрашуви бўлганди.
Куни кеча юксак мартабали меҳмонни ўзбек заминида қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев «Ота юртингизга хуш келибсиз» дея ширин суҳан билдирди, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Орадан шунча вақт ўтибди, муносабатларимизда Қўқон аравасини ғилдираги юрган доираси каби юксаклик ҳам бўлди, пастга тушиш ҳам бўлди, ришталар қиш совуғидан ҳам ўтди… Туркиядаги 15-16 июль мудҳиш воқеалари, яъни гулленчиларнинг давлат тунтарувига уриниши, Ўзбекистоннинг ўз пайтида турли оқим ва мактабларни кириб келишига монъелик сиёсати нақадар тўғри эканлигини кўрсатади. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг феномени вақт ўтгани сари турли соҳаларда намоён бўлаверади. Вақт ўтиб ҳамма тушунди, нимага шундай қилинганини, хусусан бизга қўшни бўлган давлатлар ҳам.
Яна нимани кўрдим мен? Самарқанд зиёрати давомида, айниқса Ҳазрат Имом Бухорий мақбарасига ташрифи давомида Туркия Жумҳурбашкани, яъни Президенти кўзларида ҳайратни кўрдим, Ўзбекистонга чексиз ҳурматни кўрдим, бой тарихимизга катта ҳурматни сездим, Ўзбекистон эришган ютуқлар эътирофини кўрдим…
Энди бундан буёғига икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги саҳифаси очилгай ва гўзал ришталар баҳори бўлгай Иншааллох.
Зотан бунга кучли хоҳиш ва кўп имкониятлар бор.

Шерзодҳон Қудратҳўжаев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ш.Мирзиёев:«Ота юртингизга хуш келибсиз, жаноб Эрдўған»