date
views 235

Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди

Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ
Тошкент вилояти ҳокимининг айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, бу билан ҳудудлардаги автомобил йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш мақсад қилинган.

Ҳоким қарори билан Тошкент вилояти ЙҲХБнинг вилоят ҳудудида жойлашган 37 та йўл қисмларидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини соатига 100 километрдан 80 километргача камайтириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси машиналар тезлиги камайтирилаётган ҳудудлардан ташқарида жойлашган умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларига 3.24 «юқори тезлик чекланган» йўл белгиларини амалдаги талаблар асосида беш кун муддатда ўрнатилишини таъминлаш топширилди.

Вилоят ЙҲХБ тезлиги камайтирилаётган аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида чекланган тезликда автомобиллар ҳаракатланишини назорат қилиш учун шахсан масъул этиб белгиланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди