
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати (Ўзгидромет) маълумотига кўра, ҳафта давомида республика ҳудудида ҳаво ҳарорати аста-секинлик билан кўтарилиши кузатилади.
Ҳафта бошида, яъни душанба ва сешанба кунлари мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида қуруқ ва кам булутли ҳаво сақланади. Бироқ Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шунингдек, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Чоршанба куни фақатгина Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар кузатилиши тахмин қилинмоқда. 24–25 апрель кунлари эса бутун республика ҳудудида ёғингарчилик кутилмаяпти.
Ҳаво ҳароратига келсак, 21 апрель, душанба куни кундузи бутун республика бўйича ҳаво +20...+25 даража ичида бўлади. Ҳафта охирига бориб эса ҳарорат янада кўтарилиб, +25...+30 даража атрофида кузатилади. Шимолий ва жанубий ҳудудлар ҳамда чўл минтақаларида эса ҳаво ҳарорати айрим жойларда +31...+33 даражагача кўтарилиши мумкин.
Шамол ҳафта давомида енгил ва ўртача тезликда эсади, 24–25 апрелда айрим ҳудудларда шамолнинг тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Шунингдек, 21–22 апрель кунлари мамлакатнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқини хавфи мавжудлиги таъкидланмоқда.
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида душанба кун кечга яқин ва сешанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли мавжуд. Ҳаво ҳарорати кундузи +21...+24 даража бўлади. 23–25 апрел кунлари пойтахтда ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати +25...+28 даражагача кўтарилади. Кечаси эса +12...+15 даража оралиғида бўлади. Шамол шарқ томондан сониясига 3–8 метр тезликда эсиши айтилмоқда.
Ҳафталик об-ҳаво маълумотларини кузатиб боринг ва табиат ҳодисаларига қарши эҳтиёт чораларини кўришни унутманг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар