21 ноябрь куни президентликка Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратов Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар қилди.
Номзод ўз дастурида миллий ўзликни англаш, миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш, миллий ахборот маконини шакллантириш, ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда ташқи сиёсатда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва мақсадли илгари суриш каби долзарб вазифалар белгиланганини таъкидлади.
Сарвар Отамуратов мамлакатда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида ёш авлодни миллий маънавият ва қадриятлар руҳида тарбиялаш, давлат тилини янада такомиллаштириш, маънавий-маърифий марказларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш, оилавий қадриятларни ардоқлаш ва оилаларни мустаҳкамлаш лозимлигига алоҳида урғу берди.
Номзод маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, ҳисобга олиш ишларини такомиллаштириш, музейлар, архивлар, кутубхоналарда ва бошқа жойларда сақланаётган, маданий мерос объекти белгиларига эга бўлган экспонатлар, коллекциялар ва архив ҳужжатларини тўлиқ тоифалаштириш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Сарвар Отамуратов «Баркамол авлод — миллат таянчи» тамойили остида ёшлар онгини «оммавий маданият"нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг қалби ва онгига миллий тикланиш ғоясини сингдириш, миллий маънавият ва қадриятлар руҳида тарбиялашни янада кучайтириш лозимлигини эътироф этди. Номзод бу борада кино, театр ва эстрада санъатида Ўзбекистон халқининг бой ва бетакрор тарихи, маданияти, анъаналари ва илғор урф-одатларини таъсирчан бадиий образлар орқали ифода этадиган асарларни яратиш таклифини берди.
Номзод баркамол авлод тарбияси ҳақида гапирар экан, ёшларнинг маънавий камолоти билан бир қаторда уларнинг жисмонан етуклигига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. У «Фарзандлари соғлом ва баркамол юрт қудратли бўлур» шиори остида мамлакатда кенг қулоч ёйган ва умуммиллий вазифага айланган болалар спортини ҳар томонлама ривожлантириш, спортнинг барча турлари, айниқса, Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олган ҳамда миллий турларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўзбек курашини Олимпия ўйинлари қаторига киритиш даркор, деб ҳисоблайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”