
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш муассасаси биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.
Ушбу масканда ёшлар нафақат никоҳ гувоҳномасига имзо чекади, балки никоҳолди суҳбатлари, турли маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилиб, уларга оила мустаҳкамлиги ҳақида тушунчалар берилади.
Бинонинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов туман аҳолисини замонавий архитектура услубида ва барча қулайликларга эга бинонинг ишга тушиши билан қутлади.
Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар янги бинода яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан танишиб, уч ёш оиланинг никоҳдан ўтиш маросимига гувоҳ бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар