21:24 / 16.03.2015
7 668

Ўзбекистон жорий йилда 57,3 млрд кВт-соат электр энергия ишлаб чиқаради

Ўзбекистон жорий йилда 57,3 млрд кВт-соат электр энергия ишлаб чиқаради

Ўзбекистонда 2015 йилда ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилиниши режалаштирилаётган электр энергия миқдорлари аниқлаштириб олинди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “2015 йилда ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган электр энергия баланси тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Бу қарор жорий йилда электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг барқарор ўсиши, энергетик ресурслар мувозанатлашишини ошириш ва бу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергия эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, республикамиз иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларининг барқарор ишлаши учун зарурий шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинди.

Прогнозларга кўра, йил давомида 57,3 млрд кВт-соат электр энергия ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бунда “Ўзбекэнерго” ДАК корхоналари ҳисобига ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг катта қисми – қарийб 55,8 млрд. кВт-соат тўғри келади. Қолган 1,5 млрд. кВт-соат электр энергия алоҳида станциялар ва блокстанциялар томонидан ишлаб чиқарилади.

Жорий йилда республика миқёсида 55,8 млрд кВт-соат электр энергия истеъмол қилиниши кутилмоқда. Бундан иқтисодиёт соҳалари эҳтиёжларига қарийб 10,5 млрд кВт-соат, қолган истеъмолчилар ва аҳоли ҳисобига 45,2 млрд кВт-соат электр энергия йўналтирилади. Қўшни давлатларга 1,5 млрд кВт-соат электр энергия экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон жорий йилда 57,3 млрд кВт-соат электр энергия ишлаб чиқаради