07:48 / 22.11.2016
7 168

Сизда газ, электр ва бошқа муаммолар борми? Пойтахтда диспетчерлик хизмати ишга тушди

Сизда газ, электр ва бошқа муаммолар борми? Пойтахтда диспетчерлик хизмати ишга тушди

Тошкент шаҳар ҳокимияти қиш кунлари аҳоли дуч келиши мумкин бўлган турли муаммоларни ҳал қилиш учун ҳар бир туманда узулуксиз ишлайдиган диспетчер хизматини ташкил қилди, деб хабар беради ҳокимият матбуот хизмати.

“Пойтахтимиз аҳолисига яхши таниш бўлган 1055 диспетчерлик хизмати қиш-қировли кунларда иссиқлик, табиий газ, электр таъминоти, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, кириш йўлаклари, чордоқлар, том устидаги барча муаммолар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича мурожаатларни узлуксиз тун-у кун давомида қабул қилиши ва бу муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишини маълум қилади”, — дейилган ҳокимият хабарида.

Ундан ташқари, тўрт рақамли диспетчерлик хизматлари ҳар бир туманда ҳам ташкил этилган: Бектемир тумани — 1068, Миробод тумани — 1079, Мирзо Улуғбек тумани — 1075, Олмазор тумани — 1070, Сергели тумани — 1071, Учтепа тумани — 1073, Чилонзор тумани — 1056, Шайхонтоҳур тумани — 1077, Юнусобод тумани — 1078, Яккасарой тумани — 1074, Яшнобод тумани — 1076.

“Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, ушбу диспетчерлик хизматига қилинган ҳар бир мурожаат аудио форматида ёзиб олинади ва уларнинг ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилган. Бир сўз билан айтганда, Сизнинг 1055 диспетчерлик хизматига қилган ҳар бир мурожаатингиз ижроси доимий назоратда бўлиши таъминланади”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сизда газ, электр ва бошқа муаммолар борми? Пойтахтда диспетчерлик хизмати ишга тушди