
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”га кўра, лойиҳада:
- инсоннинг тиббий хизматлардан самарали фойдаланишга оид ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш;
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларининг изчиллигига эришиш ва улардан фойдаланиш қулайлигини таъминлаш;
- аҳолининг ҳар томонлама сифатли соғлиқни сақлаш хизматлари билан қамраб олиниши, шу жумладан хавфсиз, самарали, сифатли ва арзон нархлардаги асосий дори-дармонлар ҳамда вакциналардан фойдаланишини таъминлаш;
- репродуктив саломатлик соҳасида, ОИТС, гепатит С ва туберкулёзга қарши курашишда кенг қамровли соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилишини таъминлаш назарда тутилади.
Соғлиқни сақлаш хизматлар кўрсатиш соҳасининг ҳуқуқий асосларини халқаро стандартларга мувофиқ таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳаси такомиллаштирилади.
Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар