17:00 / 22.11.2016
6 430

Тунда Тошкент кўчаларида яхмалак бўлиши кутилмоқда

Тунда Тошкент кўчаларида яхмалак бўлиши кутилмоқда

Тошкентда кутилмаганда ёққан қор ва унинг кетидан тушган совуқ, аксарият кўчаларнинг муз билан қопланишига олиб келди.

Кун давомида кўчаларда тоза бўлган бўлсада, соат 4лар атрофида асфальт усти юпқа муз қатлами билан қоплана бошлади. Айниқса кичик ҳалқа йўлда автомобиллар ҳаракати мушкуллашди.

Тошкентда қиш, одатда, жуда қисқа ва қорсиз бўлгани туфайли аксарият ҳайдовчилар қишги шина ўрнатишмайди. Лекин бир йилда бир икки марта бўлиб турадиган яхмалак кўплаб ЙТҲлар сабачиси бўлиши мумкин.

Шаҳар кўчаларида умумий ҳаракат тезлиги сусайиши ҳар бир светофор олдида 30 минутлик йўл тиқинлари пайдо бўлишига сабабчи бўлмоқда.

Бу вазиятдан такси ҳайдовчилари эпчиллик билан фойдаланиб қолишга уринишмоқда. Такси йўлкираси ҳақи бугун 30-40 фоизга ошган.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, тунда ҳаво янада совуқроқ бўлади ва асфальт йўллар ҳақиқий яхмалакка айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Об-ҳаво —2…-4 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Zamin.uz таҳририяти ҳурматли ҳайдовчилардан, айниқса қишда автомобил ҳайдаш тажрибаси кам бўлган ҳайдовчилардан, ўзингиз ва бошқалар ҳаёти, мол-мулкига ортиқча хавф солмаслик учун, шахсий автомобилдан имкон қадар камроқ фойдаланишга чақиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тунда Тошкент кўчаларида яхмалак бўлиши кутилмоқда