date
views 259

Ўзбекистонда II жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар неча кишини ташкил қилади?

Ўзбекистонда II жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар неча кишини ташкил қилади?
Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон II жаҳон уруши даврида (1939-1945 йиллар) 6,5 миллион аҳолига эга бўлган ва 1 миллион 951 мингдан ортиқ кишини фронтга жўнатган. Улардан 538 минг нафари фронтда ҳалок бўлган.

Уруш даврида Ўзбекистон муҳим фронторти марказига айланган. Бу ерда 280 та янги корхона барпо этилган, ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, республика 1,5 миллиондан ортиқ эвакуация қилинганларни, жумладан, 250 минг етим болани бағрига олган.

Қайд қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда II жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар 82 нафарни ташкил қилади. Уларнинг энг улуғи 114 ёшни қаршилаган.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев II жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, уруш қатнашчиларига 10 минг доллардан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 млн сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда II жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар неча кишини ташкил қилади?