
Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Халқаро валюта жамғармасининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда қатнашган Марказий банк раиси Тимур Ишметов мамлакатда муддатли тўлов («рассрочка») бозорини тартибга солиш бўйича қўйилган мақсад ва режалар ҳақида маълумот берди.
Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, регуляторнинг асосий эътибори ҳозирча назорат остига олинмаган, аммо иқтисодий ва молиявий хатарлар келтириб чиқариши мумкин бўлган янги шаклдаги бозорларга қаратилади. Ана шундай бозорлардан бири «BNPL» («Buy Now Pay Later» ёки «Ҳозир харид қилинг, кейин тўланг») тизими бўлиб, сўнгги вақтларда мамлакатимизда ушбу турдаги молиявий хизмат кўлами кенгайиб, сезиларли ҳажмга эга бўлган.
«Биз ушбу соҳанинг фаол иштирокчилари билан аллақачон бир нечта учрашувлар ўтказдик. Таҳлил ва муҳокамалар якунида муддатли тўлов тизимини тартибга солиш зарурати пайдо бўлди. Бунда банклар томонидан аҳолининг умумий қарз юкида бўлиб-бўлиб тўлаш тизимини ҳисобга олиш ва мижозларнинг ҳуқуқий ва молиявий манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим ўрин тутади», — деди Тимур Ишметов.
Марказий банк раҳбарининг қайд этишича, бу каби чоралар орқали мижозларнинг ҳуқуқлари ва молиявий манфаатларини самарали ҳимоя қилиш таъминланади. Шу билан бирга, аҳолининг қарз юки ва умуман молиявий барқарорликни сақлаш имконияти ҳам ошади.
Шунингдек, конференция иштирокчиларига кўра, бундай янги тартиб мамлакат иқтисодиётида молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш ва бозорни шаффофлигини ошириш учун муҳим қадам бўлади.
Марказий БанкИкономик ХатарларМуддатли ТўловBNPL ТизимиМолиявий ХизматларКонференция Иштирокчилари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар