
Ўзбекистонда шубҳали пул ўтказмалари билан боғлиқ банк карталари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талабига биноан блокланади, деб Kursiv Media хабар берди. Бу чора Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарорга асосан амалга оширилади.
Бундан ташқари, банклар ва тўлов ташкилотлари ўз мобил иловаларига антивирус ҳимоя тизимини мажбурий равишда жорий этишлари лозим. Мижозлар қурилмаларида вирус фаолияти аниқланганда хабарнома олади.
Ноболиғлар учун банк карталари ва ҳисоблар очишда махсус талаблар ишлаб чиқилади. Шунингдек, ота-оналарга фарзандларининг ҳисобларидаги шубҳали ва фирибгарлик операциялари ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилади.
Республикада кибержиноятларга қарши кураш ва рақамли терговга кўмаклашиш маркази ташкил этилади. Ушбу марказ кибержиноятларни очиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини таҳлил қилиш билан шуғулланади.
Шубҳали ПулБанк КарталариПрезидент ШавкатТўлов ТашкилотлариКибержиноятларга QarshiВирус Фаолияти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар