Самарқандда халқаро парапланеризм фестивали ўтказилади

Самарқандда халқаро парапланеризм фестивали ўтказилади
10–11 май кунлари Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Андак маҳалласининг осмонида парапланерлар парвоз қилади. Бу ерда халқаро парапланеризм фестивали бўлиб ўтади, деб Kursiv Media хабар берди.

Тадбирда 10 та мамлакатдан 70 нафар спортчи иштирок этади. Фестиваль дастурида парапланеризм бўйича мусобақалар, ҳаво шоу, гастрономик кўргазма ва жонли мусиқа чиқишлари режалаштирилган.

Фестиваль Ургут туманида туризмни ривожлантириш ва Ўзбекистонда экстремал спорт турларига қизиқувчиларни жалб этиш мақсадида ташкил этилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар