date
views 65

Москвада Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди

Москвада Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди
9 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутладилар.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу жумладан Россия президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Гуманитар алмашинувлар, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларида самарали бўлаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Москвада Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди