Ўзбекистон 2015 йилда Афғонистонга 1,5 млрд кВт/соат электроэнергия эскпорт қилишни режалаштирмоқда. Ушбу прогноз кўрсаткичлари ҳукумат Қарори билан тасдиқланган, дея хабар бермоқда 12news.uz.
Тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари балансига кўра, 2015 йилда ишлаб чиқариладиган электроэнергиянинг 50,5 млрд кВт/соат миқдори иссиқлик электр станциялари, қолган 5,1 млрд кВт/с гидро электр станциялари ҳисобидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон 55 млрд кВт/соат миқдорида электр энергияси ишлаб чиқарганди. Бу йил ўсиш суръати 2,33 фоизни ташкил қиладиган бўлди. Ишлаб чиқариш ҳажми миқдори ҳам 2,3 фоизга ўсади. Товар ва хизматлар экспорти бўйича кўрсаткич 123,9 фоизни ташкил қилади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Афғонистондан ташқари Туркманистон, Эрон ва Тожикистонга электр энергиясини экспорт қилади.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди