date
views 39

Шавкат Мирзиёевнинг Словенияга ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Словенияга ташрифи якунланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Словенияга расмий ташрифи якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги 20 йил ичида биринчи Ўзбекистон-Словения саммити икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб берди.

Ташриф доирасида Словения президенти Наташа Пирс Мусар, бош вазири Роберт Голоб ва Миллий ассамблеяси раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан сермазмун музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар сиёсат, иқтисодиёт, инвестициялар, саноат кооперацияси, экология, маданият, туризм ва таълим соҳаларини қамраб олган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилди.

Қўшма баёнот, шунингдек, устувор йўналишларда эришилган келишувларни мустаҳкамлаб қўйган ҳукуматлараро ва идоралараро битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

Ташриф якунида давлат раҳбарлари ва икки мамлакатнинг 100 га яқин етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Словения бизнес форуми бўлиб ўтди.

Любляна халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ички ишлар вазири Боштян Поклукар ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёевнинг Словенияга ташрифи якунланди