
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган янги маълумотларга кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2023 йилда 74,7 ёш бўлганди.
Шунингдек, йиллар кесимида аҳоли умр давомийлиги динамикаси қуйидагича шаклланди:
- 1991 йилда – 66,4 ёш
- 1995 йилда – 69,1 ёш
- 2000 йилда – 70,8 ёш
- 2005 йилда – 71,8 ёш
- 2010 йилда – 73 ёш
- 2015 йилда – 73,6 ёш
- 2020 йилда – 73,4 ёш
- 2024 йилда – 75,1 ёш
Кўриниб турибдики, мамлакатимизда аҳоли умр давомийлиги йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу тарзда, 2024 йилда Ўзбекистонликлар ўртача 75 ёшгача яшаётгани қайд этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар