date
views 209

11-синф битирувчилари сони рекорд даражага етди

11-синф битирувчилари сони рекорд даражага етди
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, 2024/2025 ўқув йилида барча мулкчилик шаклидаги умумий ўрта таълим муассасаларини 11-синфини тамомлаши кутилаётган ўқувчилар сони 455,2 минг нафарга етган. Ушбу кўрсаткичда 243,1 минг нафарини қизлар ташкил этади.

Жами 11-синф битирувчилари сони 2023/2024 ўқув йили билан таққослаганда 49,2 минг нафарга ёки 12,1 фоизга ошгани қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп битирувчи қуйидаги жойларда қайд этилди:
1. Самарқанд вилояти – 51 875 нафар
2. Фарғона вилояти – 47 068 нафар
3. Қашқадарё вилояти – 44 670 нафар
4. Тошкент шаҳри – 41 132 нафар

Шу билан бирга, битирувчилар сони нисбатан камроқ бўлган ҳудудлар қуйидагилар:
1. Сирдарё вилояти – 11 105 нафар
2. Навоий вилояти – 13 427 нафар
3. Жиззах вилояти – 18 367 нафар

Қўшимча маълумотларга кўра, бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу сабабли, 2025 йилда Ўзбекистонда умумий ўрта таълим муассасаларини тамомлаётган ўқувчилар сони тарихий кўрсаткичга етгани айтилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 11-синф битирувчилари сони рекорд даражага етди