
Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун йўлдаги масъулият янада ошмоқда. 2024 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 375 минг сўмдан 412 минг сўмга кўтарилиши муносабати билан қатор маъмурий жарималар ҳам автоматик равишда ортиши кутилмоқда.
Эндиликда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш “қимматга тушиши” аниқ. Ҳар бир қоидабузарлик учун белгиланган жарима миқдори оширилди. Қуйида энг асосий ўзгаришлар билан танишинг:
1. Хавфсизлик камарини тақмаслик — 206 минг сўм (аввал 187,5 минг сўм);
2. Автомобилда дори-дармон қутиси, ўт ўчиргич ва бошқа мажбурий жиҳозларсиз юриш — 206 минг сўм;
3. Йўл белгиларига риоя қилмаслик ёки пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланиш — 206 минг сўм;
4. Ҳужжатсиз юриш — 412 минг сўм;
5. Суғуртасиз транспорт бошқариш — 412 минг сўм;
6. Қизил чироқда ўтиш — 824 минг сўм;
7. Белгиланмаган жойда тўхташ — 824 минг сўм;
8. Рулда телефондан фойдаланиш ёки гаплашиш — 1 млн 236 минг сўм;
9. Давлат рақам белгисиз юриш — 2 млн 60 минг сўм.
Тезлик меъёрларини бузганлар учун эса жарималар янада жиддий:
- 20 км/соатгача тезлик оширилса — 412 минг сўм;
- 20–40 км/соатгача — 2 млн 60 минг сўм;
- 40 км/соатдан ортиқ бўлса — 3 млн 708 минг сўм.
Энг оғир жазолар эса маст ҳолатда транспорт бошқарганларга тегишли:
- Мастлик ҳолатида тиббий кўрикдан бош тортса — 6 млн 180 минг сўм ва 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
- Маст ҳолда машина бошқарганлик учун — 10 млн 300 минг сўм ва 3 йилгача ҳуқуқдан маҳрум этиш.
- Шу билан бирга, қарама-қарши ҳаракат йўлакчасига чиқиш — 4 млн 120 минг сўм жаримага сабаб бўлади.
Мутасаддилар таъкидлашича, мазкур чоралар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда ҳайдовчиларни масъулиятлироқ бўлишга ундашга қаратилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар