date
views 157

Автоҳалокат ортидан 22 миллионлик зарар ундирилди

Автоҳалокат ортидан 22 миллионлик зарар ундирилди
Сирдарё вилоятида автоҳалокат оқибатида етказилган моддий зарар бўйича суд қарори ижро этилиб, катта миқдордаги маблағ ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 2025 йил 6 февралдаги қарорига асосан, қарздордан жабрланувчи фойдасига 22,6 миллион сўм миқдорида етказилган зарар маблағи ундирилиши лозимлиги белгиланган.

Суд қарорига биноан чиқарилган ижро ҳужжатининг ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилган. Бироқ, қарздор зарар маблағини белгиланган муддат ичида ихтиёрий тарзда тўламагани сабабли, унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Ижро жараёнида қарздорга тегишли бўлган БЙД “Чазор” русумли автомашина аниқланиб, хатловга олинди. Сўнгра, ушбу автомашина орқали қарздорлик бўйича тўловлар қопланди.

Натижада, нафақат 22,6 миллион сўмлик моддий зарар, балки қўшимча равишда 3,3 миллион сўм миқдоридаги солиқ қарзлари ҳам тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатининг бажарилиши якунланди.

Мутасаддилар ушбу ҳолат орқали фуқароларга қонуний мажбуриятларни ўз вақтида бажариш зарурлигини эслатиб ўтмоқда. Чунки суд қарорлари ижроси қонуний мажбурият ҳисобланади ва ундан бўйин товлаш мумкин эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Автоҳалокат ортидан 22 миллионлик зарар ундирилди