
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 ноябрдаги қарорига кўра, Тошкент давлат стоматология инстутининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукус филиаллари қисқартирилади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Ушбу филиаллар икки йил аввал Тошкент давлат стоматология институти яратилиши жараёнида Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтларининг стоматология факультетлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида яратилганди.
Бироқ тажриба ушбу филиалларнинг кейинги ривожланиши самарасиз ва мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлашга қодир бўлмаган лойиҳа эканлигини кўрсатди.
Қарорга кўра, филиаллар аввал ажраб чиққан олий таълим муассасалари таркибига яна факультетлар сифатида киритилади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қисқартирилаётган филиалларда таҳсил олувчи талабаларни тегишли стоматологик факультетларга ўтказиш билан машғул.
Шакллантирилаётган факультетларни тугатилаётган филиаллар ходимлари сафидан малакали педагоглар ва бошқа ходимлар билан кучайтириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Қисқартирилаётган филиалларнинг бино, иншоот, қурилмалари, инвентари, ўқув ва методик адабиётлари, ҳужжатлари, бошқа мол-мулки ва маблағлари факультетлар ҳисобига ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар