
Бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига амалий ташриф билан йўл олади. Давлат раҳбарининг бу галги сафаридан мақсад — ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ва янги лойиҳаларнинг боришини шахсан ўрганишдир.
Ташриф доирасида Президент саноат, тиббиёт, туризм ва энергетика соҳаларидаги муҳим корхоналар фаолияти билан танишиши, шунингдек, маҳаллалардаги инфратузилмавий ўзгаришларни кўздан кечириши режалаштирилган. Бундан ташқари, давлат раҳбари иштирокида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ҳам ўтказилади.
Маҳаллий аҳоли учун долзарб бўлган масалалар, иш ўринлари яратиш, туризм салоҳиятини ошириш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш каби йўналишлар Президент эътиборида бўлиши кутилмоқда.
Бу ташриф Қашқадарёнинг яқин келажакдаги тараққиётига кучли туртки бўлиши ва маҳаллий аҳоли ҳаётида сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлиши кутилаяпти. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.