
4-декабрь Президент сайлови кунлари баъзи хусусий такси компаниялари ҳам текинга хизмат кўрсатишларини маълум қилмоқдалар. Бу ҳақида фейсбукдаги эълонларга асосланган ҳолда Дийдоразиз нашри xабар бермоқда.
Хабарда айтилишича таксини чақириш учун унга телеграм орқали буюртма бериш лозим. Текин таксилар йўловчиларни сайлов участкаларига элтадилар. Бошқа йўналиш бўйича пуллик хизмат кўрсатилади. Интернет фойдаланувчилари такси ҳақиқатан ҳам текинга хизмат кўрсатишини синаш учун аввалдан телеграм орқали буюртма берганлари ва уларнинг буюртмалари қабул қилингани ҳақида ҳам маълумот берганлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар