
Чилонзор туманида содир бўлган ноодатий ҳолат жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. 17 июнь куни кечқурун икки аёл — 31 ёшли вақтинча ишсиз С.А. ва 40 ёшли салон ходими Б.Р. кечки пайтда питса буюртма қилган.
Тахминан соат 23:30да улар буюртма қилган таомни андижонлик 24 ёшли йигит — Э.Б. етказиб келади. Аёллардан бири унга пулни топшириб, уйга таклиф қилади. Йигит илк дақиқаларда кўнмаса-да, кейин киришга рози бўлади.
Ичида иккала аёлни кўриб, йигит аввал шошилмоқчи бўлади. Бироқ улар овқатланишга чорлайди. Овқатдан кейин ичкилик таклиф этилади, лекин йигит рад этади. Шундан сўнг аёллар эшикни ёпиб, йигитни ваннага олиб киришади ва кейинроқ ётоқхонага олиб ўтишади.
Ўтган воқеадан сўнг, йигит уйдан чиқиб, шу заҳотиёқ 102 рақамига мурожаат қилади. 18 июнь куни соат 02:30 атрофида полиция ходимлари воқеа жойига етиб келиб, тарафларни олиб кетади. Тергов жараёнида аёллар қилган ишларини тан олади.
22 июнь куни Чилонзор туман суди томонидан улар жиноят кодексининг 118-моддаси 2-бандига мувофиқ айбдор деб топилди. Йигит томонидан жиддий шикоят қилинмагани ва фақат маънавий зарар учун 10 миллион сўм талаб қилингани эътиборга олиниб, ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, ҳар бир аёлдан жабрланувчи фойдасига 5 миллион сўмдан маънавий товон ундирилиши белгилаб қўйилди.
Бу ҳолат — жамиятда фуқаролар ўртасидаги муносабатларда эҳтиёткорлик ва ҳурмат муҳимлигини яна бир бор эслатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар