date

Абитуриент рухсатномаси берилиши бошланди: тест учун тайёрмисиз?

Абитуриент рухсатномаси берилиши бошланди: тест учун тайёрмисиз?
Олий таълим муассасаларига киришни ният қилган абитуриентлар учун муҳим босқич — тест синовлари олдидан “Абитуриент рухсатномаси”ни юклаб олиш жараёни бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази расмий сайти my.uzbmb.uz орқали маълум қилди.

Ҳар бир абитуриент шахсий кабинетга кириб, қайд варағи саҳифасидаги махсус тугма орқали ўз рухсатномасини юклаб олиши мумкин. Шу билан бирга, шахсий кабинетга кирмасдан, my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow саҳифаси орқали ҳам паспорт серияси, рақами ва ЖШШИР (шахсий идентификация рақами)ни киритиб, рухсатномани олиш имконияти мавжуд.

Тест синовида иштирок этиш учун ҳар бир абитуриент ўз вақтида келиши шарт. Улардан паспорт (ID-карта) ва расмий “Абитуриент рухсатномаси” талаб қилинади. Паспорт нусхаси, бошқа ҳужжатлар ёки кечикиб келиш — тестга кириш имкониятини йўққа чиқаради.

Эътибор беринг: ҳужжатларни расмий манбалар орқали ўз вақтида юклаб олинг ва тайёргарликни сўнгги кунга қолдирманг. Кириш имтиҳони — келажак калити. Унга жиддий ёндашинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абитуриент рухсатномаси берилиши бошланди: тест учун тайёрмисиз?