Тошкент метроси қурилишига неча млн доллар ажратилиши ойдинлашди

  • 04 декабрь 2016, 18:33
  • 4 307
  • Ўзбекистон
  • Тошкент метроси қурилишига неча млн доллар ажратилиши ойдинлашди

    Ўзбекистон ҳукумати 2017-2020 йилларда Тошкент метроси қурилишини давом эттириш учун 295 млн доллар ажратади, деб хабар қилмоқда Кун нашри.

    Хусусан, пойтахт ерости транспорт тармоғини ривожлантириш мақсадида узунлиги 10 км бўлган 8та бекатдан иборат иккита лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳалар Давлат бюджети ва Ўзбекистон қайта тиклаш ва тараққиёт фонди ҳисобидан молиялаштирилади.

    Бугунги кунда Тошкент метроси Юнусобод йўналишининг иккита бекатини қуриб фойдаланишга топшириш ишлари катта суръатларда олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Сергели туманига олиб борувчи ерусти "енгил" метросини қуриш ишлари бошлаб юборилган. У 6та станциядан иборат бўлади. Шунингдек, яқин йиллар давомида шаҳар метрополитенини ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб бориш, 30га яқин бекат қуриш режалаштирилган. Жумладан Ўзбекистон йўналишини пойтахтдаги энг йирик бозорлардан бири "Қўйлиқ"гача давом эттириш белгиланган. Чиланзор йўналиши эса "Буюк Ипак Йўли"дан кейин яна 3та бекат билан тўлдирилади.

    Шу билан бирга, яқин йилларда Тошкент метросида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга доир чоралар кўрилиши мумкин. Ҳозирда, мамлакат ҳукумати нафақахўрларга 2017 йилдан метродан бепул фойдаланишга рухсат беришни режалаштирмоқда. Тиғиз вақтларда турли ноқулайликларга сабаб бўлмаслик мақсадида кекса кишилар кундузи 10:00 дан 16:00гача бепул юриш имконига эга бўлишади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тошкент метроси қурилишига неча млн доллар ажратилиши ойдинлашди