
Ўзбекистон қонунчилик тизимида йўл инфратузилмасини янада замонавийлаштиришга қаратилган муҳим қадам ташланди, деб хабар берди Олий мажлис қонунчилик палатаси. Қонунчилик палатаси мажлисида “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Янги қонун лойиҳасида “автомобил йўлларини режалаштириш” механизми жорий этилиб, йўл инфратузилмасини аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиш суръатига мос равишда ривожлантириш кўзда тутилган. Лойиҳалаштириш жараёнида аҳоли фикри ва атроф-муҳитга таъсир масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, пиёдалар учун тўсиқсиз муҳит яратиш ва йўлларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида янги талаблар белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, коммуникация тармоқларини қуришда йўлларнинг аввалги ҳолатини тиклаш харажатлари қопланади. Йўлларда катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш, хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш бўйича аниқ талаблар жорий этилади.
Лойиҳанинг яна бир аҳамиятли жиҳати — пулли йўллар тармоғини ташкил этиш ва бу йўналишда инвесторларга имтиёзлар тақдим этиш билан боғлиқ. Шу орқали, янги йўллар қурилишига ва мавжуд тармоқни соз ҳолда сақлашга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга имконият яратилади.
Экспертлар фикрича, ушбу қонун лойиҳаси соҳада давлат бошқарувини такомиллаштириш, йўл сифатини яхшилаш ва транспорт инфратузилмасини узоқ муддат самарали ишлашини таъминлашга қаратилган муҳим қадам бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар