date

Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди

Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги веб-сайтига 2025-2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Бинолар манзилини ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин. Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

⁃ тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
⁃ ҳудудга кириш жойлари;
⁃ тест синови ўтказиладиган жой номи;
⁃ тест синови ўтказиладиган жой манзили;
⁃ бино рақами;
⁃ тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
⁃ жойларнинг Google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).

Абитуриентлар 12 июл куни соат 12:00 дан 15:00 гача рухсатномада кўрсатилган манзилдаги бинога бориб, тест синови ўтказиладиган жой билан танишиши мумкин.

2025-2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари 14 июлдан 23 июлгача, 2 сменада ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди