
Ўрта Осиё кобраси ва Шарқ бўғма илони заифга яқин, мозаик тарқалган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда CITES'нинг II иловасига киритилган.
Қизил китобдаги маълумотларга кўра, Ўрта Осиё кобраси ҳозирда айрим яшаш жойларида бутунлай йўқ бўлиб кетган, қолганларида сони кам учрайди. Шарқ бўғма илонининг сони ҳақида эса аниқ маълумотлар йўқ.

Мазкур илонлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги инспекторлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида фуқаролар томонидан ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланган ва олиб қўйилиб, Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилганди.
Энди эса Фанлар академияси Зоология институтининг илмий хулосаси асосида «Сурхон» давлат қўриқхонасининг Кампиртепа, Шержон ва Шолкон ҳудудларига қўйиб юборилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар