
«Ўзгидромет» жорий йилнинг 17 июл куни Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра:
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22...+24 даража, кундузи +38...+40 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +24...+29 даража, кундузи +38...+43 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, чўл ҳудудларда баъзи жойларда +30 даражагача, кундузи +38...+43 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21...+26 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи +39...+44 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар