11:55 / 07.12.2016
7 203

Юртимизда интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқи янада мустаҳкамланди

Юртимизда интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқи янада мустаҳкамланди

6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда, деб ёзди "Kun.uz" нашри.

Амалий мулоқот чоғида парламент қуйи палатасининг депутатлари “Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар.

Таъкидландики, ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини уларнинг маҳсулот белгиларидан инсофсиз рақобатчилар томонидан фойдаланилишидан ҳимоя қилиш даражасини сифат жиҳатдан ошириш, тадбиркорлик субъектларига рўйхатга олинган товар белгилари тўғрисидаги ахборотлардан жадал фойдаланиш, суд қарорларини қабул қилиш чоғида товар белгисини инсофсизлик билан рўйхатдан ўтказилишидан тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишда якуний қарорнинг янада аниқ ва бир хилда ифодаланишини таъминлаш имконини беради. Бундан ташқари, товар бозорларида инсофсиз рақобат ҳолатларига қарши янада самаралироқ курашиш ва бундай ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этиш жуда муҳимдир. Нормалар интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳуқуқининг халқаро амалиётига мувофиқлаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Юртимизда интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқи янада мустаҳкамланди