date

Ҳафтанинг муҳим хабарлари

Ҳафтанинг муҳим хабарлари
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган валюта курслари бўйича ҳафталик таҳлилимизга кўра, 2025-йилнинг навбатдаги иш ҳафтаси давомида АҚШ доллари миллий валюта – сўмга нисбатан 4,71 сўмга пасайди.

2. 2025-йил 24-июл куни Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги 2025-йилги чегара можароси кучайиши натижасида тўқнашувлар бошланди. Камида 34 киши ҳалок бўлган (Таиландда 14 нафар тинч аҳоли ва 7 нафар аскар, Камбоджада эса 8 нафар тинч аҳоли ва 5 нафар аскар). Тўқнашувлар баҳсли чегара бўйлаб 12 жойда содир бўлган.

3. Исроил ва Ғазо ўртасидаги уруш яна кескинлашди. Ғазода бир ҳафтада 400 дан ортиқ фуқаро, жумладан болалар ҳалок бўлди. Гуманитар инқироз кучайиб, озиқ-овқат етишмовчилиги туфайли камида 85 бола вафот этди. Исроил ҳар куни “тактик пауза” эълон қилган бўлса-да, ҳужумлар тўхтамади ва халқаро босим кучаймоқда.

4. 2025-йил июл охирида Грецияда кучли иссиқлик тўлқинлари оқибатида 50 дан ортиқ жойда ёнғинлар юз берди. Афина, Эвия, Пелопоннес ва Кифера ҳудудларида аҳоли эвакуация қилинди, уйлар ва зайтун боғлари ёнди. Ёнғинларни ўчиришга Европа Иттифоқи ёрдамга келиб, 10 та самолёт ва 7 та вертолёт сафарбар қилинди. Баъзи аҳолига куйиш ва заҳарланиш ташхиси қўйилган, расмий ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

5. Европа футболида янги бошланишлар, янги имкониятлар ва кутилмаган трансферлар — бу ёз Ўзбекистон миллий терма жамоаси юлдузлари учун алоҳида аҳамият касб этди. Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг Туркияга қарата қадам ташлаши ўзбек футболи мухлисларини ва экспертларини жиддий ўйга тўлдирди.

6. Ўзбекистон шахмат спортчиси Жавоҳир Синдаровнинг янги зафарига катта мамнуният билан қарши олди. Саралаш босқичларида кучли рақиблар билан бахслашган Жавоҳир EWC финалига йўлланма олди. Энди у супертурнирда, 1,5 миллион долларлик мукофот жамғармаси учун курашда, Нодирбек Абдусатторов ва дунёнинг энг нуфузли шахматчиларидан бири Магнус Карлсен билан бир саффа чиқади.

7.24-июль куни Ўзбекистонда 2025–2026 ўқув йили учун ОТМга кириш тест синовлари якунланди. Давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189,0 баллнинг 36% и); Тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189,0 баллнинг 30% и) этиб белгиланди. Ўтказилган тест имтиҳонлари натижаларига кўра, жорий йилда 826 нафар абитуриент энг юқори — 189 баллик натижани қайд этди.

8.Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган олтин қуймалари кунлик сотув нархлари бўйича мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 2025-йилнинг навбатдаги иш ҳафасида ҳам олтин нархи ўсиш тенденциясини давом эттирди. Ҳафталик таҳлилга кўра, бир грамм олтин нархи умумий ҳисобда 15 800 сўмга ошди. Бу эса энг кичик 5 граммлик олтин қуйманинг нархи 79 000 сўмга қимматлашганини кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳафтанинг муҳим хабарлари