date

Эгасиз кўчмас мол-мулкни давлат мулкига ўтказиш тартиби тасдиқланади

Эгасиз кўчмас мол-мулкни давлат мулкига ўтказиш тартиби тасдиқланади

"Эгасиз кўчмас мол-мулкларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Фуқаролик кодексининг 191-моддасига мувофиқ эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади.

Эгасиз кўчмас ашё ҳисобга олинганидан кейин бир йил муддат ўтгач, давлат мол-мулкини бошқаришга ваколати бўлган орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу ашёни давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи мулкига кирган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиши мумкин.

Президентнинг «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги фармони билан Давлат активларини бошқариш агентлигига 2025 йил 1 октябрдан бошлаб эгасиз кўчмас мулк объектларини давлат мулки объекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича судларга даъво аризаларни киритиш ҳуқуқи берилган.

Белгиланишича, эгасиз кўчмас мол-мулкларни (уй-жой фондидан ташқари) аниқлаш, эгасиз кўчмас мулк объектларини давлат мулки объекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича судларга даъво аризаларни киритиш ҳамда давлат тасарруфига ўтказилган объектларидан самарали фойдаланиш вазифалари – Давлат активлари агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази томонидан амалга оширилади.

Қуйидагиларни назарда тутувчи эгасиз кўчмас мол-мулкларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади:

- эгасиз кўчмас мол-мулкларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини белгилаш;
- Давлат активларини бошқариш агентлиги органларига кўчмас мол-мулкларни эгасиз кўчмас мол-мулк деб эътироф этиши ва давлат мулкига ўтказиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш.

Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат активлари агентлиги билан биргаликда:

- эгасиз бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда ҳисобини юритиш бўйича махсус электрон ахборот тизимини ишлаб чиқади;
- мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун ушбу ахборот тизимини бошқа ахборот тизимлари билан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинишини таъминлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эгасиз кўчмас мол-мулкни давлат мулкига ўтказиш тартиби тасдиқланади