
Ўзбекистон расман Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаш тузиш тўғрисидаги халқаро битимга қўшилди. Мазкур келишув 2013 йил Минск шаҳрида имзоланган бўлиб, у давлатлар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва келишилган чора-тадбирлар қабул қилишни кўзда тутади.
Президентнинг 2025 йил 30 июлдаги қарорига асосан, ушбу битим коррупцияга қарши глобал ҳаракатларда мамлакатимиз фаол иштирокини таъминлайди. Ташқи ишлар вазирлиги шартномани амалга ошириш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланиб, тегишли маълумотларни депозитарийга тақдим этади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда бошқа масъул идораларга шартноманинг ижросини таъминлаш вазифаси юклатилган. Битим тўлиқ кучга киргач, Ўзбекистон қонунчиликни мувофиқлаштириш, амалий ташаббуслар ва халқаро лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Бу қадам мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги антикоррупцион шерикликни янада мустаҳкамлашини англатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!