date

1-синфга ҳужжат топширишда янги босқич: Микроҳудуддан ташқари қабул бошланди

1-синфга ҳужжат топширишда янги босқич: Микроҳудуддан ташқари қабул бошланди

2025–2026 ўқув йили учун 1-синфга электрон қабул жараёнида навбатдаги муҳим босқич — болани яшаш манзилига бириктирилмаган мактабга жойлаштириш имконияти 1 августдан амалга кирди. Бу имконият орқали ота-оналар фарзандларини ўз хоҳишига кўра бошқа таълим муассасасига жойлаштиришлари мумкин.

Бунда бола микроҳудуддан ташқари мактабга қабул қилинса, аввалроқ берилган ариза автоматик тарзда янги мактабга кўчирилади. Бу жараён қоғозбозликка барҳам бериб, маълумотлар алмашинувини анча соддалаштиради.

Шунингдек, 1 августдан бошлаб ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати ҳам фаолият юритмоқда. Энди мактабни ўзгартириш истагида бўлган ота-оналар буни электрон равишда, ҳеч қаерга бормаган ҳолда амалга оширишлари мумкин.

Электрон қабул, мактаб танлови ва аризалар юзасидан барча саволларга жавобларни 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари ёки Telegram'даги @mymaktab_uz расмий канали орқали олиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1-синфга ҳужжат топширишда янги босқич: Микроҳудуддан ташқари қабул бошланди