
Қўқон шаҳри, Чуст, Поп, Андижон ва Гулистон туманидан бўлган 13-14 яшар бедарак йўқолган болалар Намангандаги қурилиши битмаган уй ертўласида яшаб юргани маълум бўлди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда. Маълумотга кўра, улар бу ерда 6-7 ой давомида яшаб келишган.
Наманган вилояти ИИБ капитани Д. Худойбердиевнинг айтишича, сўнгги пайтларда бошқа вилоятлардан келиб қолган вояга етмаганлар кўпайган, улар тиланчилик ва ўғрилик билан шуғулланиб, тунлари ертўла ва хиёбонлардан паноҳ топмоқда.
Жорий йил давомида биргина Наманган шаҳридаги ертўлалардан 400 нафардан ортиқ киши қўлга олинган бўлиб, уларнинг асосий қисмини вояга етмаган болалар ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар