
2025 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистонга турли мамлакатлардан келган сайёҳлар сони кескин ўсди. Миллий статистика қўмитаси эълон қилган расмий маълумотларга кўра, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида тижорат мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган хорижликлар сони 223,6 минг нафарни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 158,6 минг нафарга кўп бўлиб, 3,4 баробарга ошганини англатади.
Энг кўп келганлар Афғонистондан — 207 536 нафар. Бу Ўзбекистонга ташриф буюрган умумий хорижликларнинг мутлақ кўпчилигини ташкил этади. Афғонистондан ташқари қуйидаги давлатлардан ҳам фуқаролар кириб келишган:
-
Тожикистон — 12 244 нафар,
-
Туркманистон — 1 642 нафар,
-
Россия — 451 нафар,
-
Туркия — 276 нафар,
-
Қозоғистон — 255 нафар.
Келувчиларнинг аксарияти Ўзбекистонга тижорат, хизмат сафари ва иш юзасидан ташриф буюргани таъкидланади. Афғонистон билан чегара ҳудудлардаги иқтисодий алоқаларнинг кучайиши ва савдо-иқтисодий муносабатларнинг фаоллашиши ушбу ўсишга туртки бўлгани эҳтимолдан холи эмас.
Шунингдек, яқин қўшнилар — Тожикистон ва Туркманистондан келувчилар сони ҳам сезиларли даражада экани кузатилмоқда. Россия, Туркия ва Қозоғистондан келган фуқаролар сони нисбатан камроқ бўлса-да, уларнинг Ўзбекистондаги бизнес лойиҳалардаги иштироки муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда хорижликларга яратилган қулай инфратузилма, туризмни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва хавфсиз муҳит ташриф буюрувчилар сонининг ортишига омил бўлмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!