date
views 8 524

Шавкат Мирзиёев Истанбулдаги теракт муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Истанбулдаги теракт муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Истанбул шаҳрида юз берган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ва бутун Туркия халқига чуқур таъзия билдирди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Шавкат Мирзиёев мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини изҳор қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Истанбулда «Бешиктош» футбол клуби стадиони яқинида юз берган қўш теракт қурбонлари сони 39 кишига етди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Истанбулдаги теракт муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди