Жаҳондаги савдо қоидалари тез ўзгариб, логистика занжирларидаги узилишлар барқарор тўхтамаётган бир пайтда, тўқимачилик тармоғини самарали ривожлантириш учун алоҳида ва илғор ёндашувлар талаб этилаётгани таъкидланди. Давлат раҳбари шундай шароитда янги институт – Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилишини эълон қилди.
Агентликнинг мақсад ва вазифалари
Янги тузилма тўқимачилик, чарм ва ипак саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини кучайтиришга масъул бўлади. Агентлик раҳбарлигига Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов тайинланди.
Агентлик қошида тажрибали ва нуфузли тадбиркорлардан иборат кенгаш тузилади. Шунингдек, у махсус жамғармага эга бўлади ва тўқимачилик корхоналарига арзон айланма маблағлар айнан шу жамғарма орқали ажратилади. Жамғармага 200 миллион доллар йўналтирилиши белгиланди.
Ривожланиш стратегияси ва амалий чоралар
Давлат раҳбари агентликка тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, ишлаб чиқариш ва экспортда таннархни пасайтириш бўйича аниқ ечимлар ишлаб чиқишни топширди. Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими орқали тайёр маҳсулот экспортини икки бараварга ошириш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш ва тармоқда кооперацияни кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Халқаро консултантлар билан ҳамкорликда тўқимачилик саноатини 2030 йилга қадар ривожлантириш дастури тайёрланади. Бундан ташқари, чарм, ипак ва гиламчилик тармоқларини модернизация қилиш бўйича ҳам аниқ таклифлар киритилиши керак бўлади.
Давлат раҳбарининг огоҳлантириши
Президент йиғилишда масъулларга мурожаат қилиб шундай деди:
Назорат ва масъулият
Йиғилиш якунида белгиланган барча вазифалар ижроси устидан қатъий ва тизимли назорат ўрнатилиши айтилди. Янги агентлик ва унинг кенгаши давлат қўллаб-қувватлашини самарали ишлатиб, тўқимачилик ва енгил саноат тармоқларини рақобатбардош даражага олиб чиқиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!