date

Саудиялик эр қамалди, ўзбек аёли ватанига қайтди

Саудиялик эр қамалди, ўзбек аёли ватанига қайтди

Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида яшаётган ўзбекистонлик Р.Г. исмли аёл турмуш ўртоғидан йиллар давомида мунтазам зўравонлик кўриб келди. У Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, ватанига қайтишда ёрдам сўради.

Саудия қонунларига кўра, хорижлик фуқаролар мамлакатдан чиқиш учун махсус виза олиши шарт. Аёллар эса бу жараёнда турмуш ўртоғининг расмий розилигини олишга мажбур.

Р.Г.нинг аризаси асосида унинг турмуш ўртоғи қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Суҳбат давомида унга аёлига чиқиш визасини бериши, унга тўсқинлик қилмаслиги, таъқиб ва зиён етказмаслиги шарт қилиб қўйилди.

Шу орқали Р.Г. чиқиш визасига эга бўлиб, Ўзбекистонга қайтиб келди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Саудиялик эр қамалди, ўзбек аёли ватанига қайтди