"Ўзгидромет" 20 август кунига бўлган об-ҳаво шароитлари ҳақида маълумот берди. Тошкентда ҳаво озгина булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқ томондан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи эса 34-36 даража атрофида бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмади. Шамол шарқ томондан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи ҳудудларда 13-16 метр/секундгача кучайиши мумкин, чангли тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи эса 34-39 даража бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража атрофида бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи эса 35-40 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 32-37 даража бўлади. Республика ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқ томондан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи эса 23-28 даража бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!