Ўзбекистонда ишсизлар ва камбағал оила аъзоларини касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун янги ва самарали дастур жорий этилди. Ҳукуматнинг 2025 йил 20 августдаги қарорига асосан, ишсиз шахслар ва камбағал оилаларга тегишли аъзоларга касб ва тил ўрганиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди.
Янги қарорга кўра, «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ёки расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга касб ва хорижий тилларга ўқитиш харажатлари ваучер асосида қопланади. Бу йўналишдаги барча ишларни амалга ошириш учун махсус электрон тизим — ecosys.mehnat.uz — фаолият юритади. Ушбу тизим орқали талабгорлар ваучер олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Ишсиз шахслар ва маҳалла ҳокимликлари орқали ариза топшириш мумкин бўлади. Ариза берилганидан сўнг, талабгорга биринчи навбатда бўлимлар томонидан 1 кун ичида мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилинади. Агар талабгорга таклиф қилинган иш ўрни маъқул келмаса ёки унда мутахассислик бўлмаса, ваучер бериш масаласи кўриб чиқилади.
Талабгорлар ўз эҳтиёжларига кўра ваучердан 3 ой давомида фойдаланишлари мумкин. Бу ёрдам орқали улар касб ва тилларни ўрганиш учун бир маротаба бепул курсларга қатнашиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Бу иш жорий этилиши билан ижтимоий ва иқтисодий соҳага ижобий таъсир кўрсатаётган ва камбағалликни қисқартиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар