date

Байрамона кайфият: Тошкентда мустақиллик тантаналари ўтказиладиган жойлар

Байрамона кайфият: Тошкентда мустақиллик тантаналари ўтказиладиган жойлар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан пойтахтнинг турли ҳудудларида ўтказиладиган катта байрам тадбирлари рўйхатини эълон қилди. Мазкур маросимлар шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун кўнгилочар дастурлар, концертлар ҳамда турли маданий кўнгилочар тадбирлар билан бойитилади.

Ҳокимият маълумотларига кўра, тадбирлар турли манзилларда белгиланган вақтларда бошланади. Шу тариқа пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ўзларига қулай ҳудудда байрамона кайфиятни ҳис қилишлари мумкин бўлади.

12:00 да старт оладиган маросим:

  • Юнусобод тумани — “Ўзэкспомарказ” майдони.

18:00 да бошланадиган тадбирлар:

  • Бектемир тумани — “Coca Cola Garden” боғи;

  • Миробод тумани — “Фурқат” боғи;

  • Сергели тумани — Сергели марказий хиёбони;

  • Олмазор тумани — River Park майдони;

  • Учтепа тумани — “Eco Seul” боғи;

  • Чилонзор тумани — Dream Park (Ғафур Ғулом боғи);

  • Шайхонтоҳур тумани — “Наврўз” боғи;

  • Янгиҳаёт тумани — “Янги Дархон” маҳалласи, 45–46 уйлар олдидаги майдон.

19:00 да бошланадиган тадбирлар:

  • Мирзо Улуғбек тумани — “Мирзо Улуғбек” истироҳат боғи (Central Park);

  • Яшнобод тумани — “Ашхобод” истироҳат боғи;

  • Яккасарой тумани — “Дўстлик” истироҳат боғи.

Тадбирлар давомида иштирокчиларни байрамона концерт дастурлари, ранг-баранг шоу намойишлари ва халқона сайллар кутмоқда. Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган ушбу маросимлар юртдошларимизга биргаликда қувонч ва илиқ хотиралар тақдим этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Байрамона кайфият: Тошкентда мустақиллик тантаналари ўтказиладиган жойлар