Жорий йилда Президент томонидан имзоланган “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга кўра, мактаб ва мактабгача таълим соҳасидаги раҳбарлар учун катта ижтимоий ўзгаришлар киритилмоқда.
Маълум қилинишича, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилади:
– Умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозими учун базавий тариф ставкаси 20 фоизга кўтарилади. Бу олийтаълим муассасалари ва мактаблар раҳбарлари учун ойлик маошда сезиларли ўсиш демакдир.
– Директор ўринбосарлари лавозими учун базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилади, бу эса уларнинг меҳнат қийматини янада оширишга қаратилган чорадир.
– Шунингдек, I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилотлари директорлари лавозими базавий тариф ставкалари III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим муассасаси директор ўринбосарларига мослаштирилади. Бу қадам мактабгача таълим соҳасида ишловчи раҳбарлар учун ҳам муносиб ижтимоий кафолат яратади.
Қўшимча равишда, 2026 йил 1 январдан бошлаб директорлар ва уларнинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (КПИ) натижасига қараб, ҳар ойлик устамалар ҳам белгиланади. Шу жиҳатдан, директорлар базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоиз, ўринбосарлар эса 10 фоиз миқдорида қўшимча устамаларга эга бўлади. Бу янгилик раҳбарларнинг меҳнат самарадорлигини рағбатлантириш ва уларнинг мақсадли фаолиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!