20:13 / 17.12.2016
9 892

Эълон! 1 кг ёғ нархи 5400 сўм этиб белгиланди

Эълон! 1 кг ёғ нархи 5400 сўм этиб белгиланди
Самарқанд вилояти ҳокимлиги сайтида ҳар бир киши бошига ажратилган меъёр асосида маҳсулотларга қуйидаги нархлар белгилангани хабар қилинган, деб ёзади sof.uz.

Хусусан, хабарга кўра, 1 кг ун — 1050 сўм, 1 кг ёғ — 5400 сўм, 1 кг шакар — 4800 сўм.

«Аммо ўрганишлар бу борада айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Шу боис, вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий ўсимлик ёғи, ун ва шакар маҳсулотларининг барчага бир хилда етказиб берилишини янада яхшилаш мақсадида истеъмолчилардан бу борада таклиф ҳамда фикр-мулоҳазалар билан вилоят Хусусийлаштириш монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳуддий бошқармасининг [email protected] расмий веб-сайтига ҳамда 233-31-33; 233-73-54 қуйидаги телефонларга мурожаат қилиш сўралади», — дейилган хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эълон! 1 кг ёғ нархи 5400 сўм этиб белгиланди