20:42 / 17.12.2016
9 692

Шавкат Мирзиёев: "2017 йилда Сурхондарёда 18 минг гектар пахта майдони қисқартирилади"

Шавкат Мирзиёев: "2017 йилда Сурхондарёда 18 минг гектар пахта майдони қисқартирилади"

16 декабрь куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади, деб ёзмоқда Sof.uz сайти.

Йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, истиқболли янги саноат объектлари барпо этиш, ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилоятининг унумдор тупроғидан, қуёшли иқлимидан оқилона ва самарали фойдаланишимиз керак. Вилоятда 2019 йилгача босқичма-босқич 26 минг 800 гектар, жумладан, 2017 йилда 18 минг гектар пахта майдони қисқартирилади. Унинг ўрнига мева-сабзавот етиштирувчи фермер хўжаликлари ташкил қилинади. Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда фермерлик ҳаракатининг аҳамияти катта, дея таъкидлади Мирзиёев.

Президентимиз вилоятда йўл қўйилган камчилик ва мавжуд муаммолар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Бошқа ишга ўтгани муносабати билан Тожимурод Мамараимов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод қилиниб, Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Эркин Турдимов вилоятга ҳокими этиб сайланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: "2017 йилда Сурхондарёда 18 минг гектар пахта майдони қисқартирилади"