date

Фарғона водийсида 5-6 сентябр кунлари газ бўлмайди

Фарғона водийсида 5-6 сентябр кунлари газ бўлмайди

Куз-қиш мавсумида Фарғона водийсини доимий ва бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан “Оҳангарон-Пунгон” магистрал газ қувурига янги қувур улаш ҳамда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 5-6 сентябр кунлари Андижон вилоятидаги айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятида қисқа муддатли чекловлар қўлланилади. Бу орқали транспорт воситаларига газ тақдимотида вақтинчалик тўсиқлар пайдо бўлади.

Аҳоли хонадонлари эса бу чекловлардан таъсирланмайди. Хонадонлар ва уйларга газ тақдимоти одатий тарзда давом эттирилади, уларнинг уйдаги иситиш ва ошхона эҳтиёжлари чекловсиз қондирилади.

Шунингдек, 5-6 сентябр кунлари Андижон вилоятида махсус хизмат кўрсатувчи автотранспорт воситалари учун газ тўлдириш компрессор шохобчалари мунтазам ишлайди. Бу чоралар, ўз навбатида, хизмат кўрсатувчи техник транспорт ва махсус автотранспортлар учун зарур газ таъминотини таъминлашни мақсад қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фарғона водийсида 5-6 сентябр кунлари газ бўлмайди